Бухоро шаҳридаги Мир араб олий мадрасасида “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз соҳибларига тақдим этилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров, вилоят бош имом-хатиби, Мир араб олий мадрасаси ректори Жобир Элов сўзга чиқиб, юртимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталди. Юксак эътирофга сазовор бўлганларни самимий табриклади.

Тадбирда юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур нишоннинг таъсис этилгани эса ҳукуматимизнинг диний соҳага бўлган юксак эътиборининг яққол намунаси экани таъкидланди.


Қувонарлиси, бу йилги тақдирланган мукофот соҳиблари қаторида олти нафар вилоят вакилларининг ҳам борлиги барчада фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.