Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкдалада Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бўлими очилди
09:27 / 2023-12-25

Қашқадарё вилоятининг янги ташкил қилинган Кўкдала туманида барча ташкилот ва идораларнинг бўлимлари фаолият бошламоқда. Кўкдала тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ҳам янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими М.Азимов ва секторлар раҳбарлари иштирок этди. Маросимда бўлим шахсий таркибига энг сўнгги замонавий русумдаги ёнғин-қутқарув автомобили ҳам топширилди.

Бинонинг очилиши Янги йил байрами олдидан соҳа ходимлари учун муносиб туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Янги қурилган бино бўлим ва ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари учун замонавий қутқарув асбоб-анжомлари билан жиҳозланган, шинам ўқув хоналари, ётоқхоналар, ўқув минораси ва спорт зали мавжуд.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири