French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкдалада 2-сонли техникум фаолияти йўлга қўйилади
14:45 / 2025-10-29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қашқадарё вилоятида Кўкдала туман 2-сон техникуми фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Техникум Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Кўкдала МФЙ, Умар Хайём кўчаси 77-уй манзилида фаолият кўрсатади. 

Собиқ Кўкдала (Чироқчи) педагогика коллежи ҳудудида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳамда унга туташ бўлган 0,5 га ер майдони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида қолдирилади. 

Техникум Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тизимидаги давлат касбий таълим ташкилоти ҳисобланади ва унинг фаолияти амалдаги касбий таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиби асосида ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Техникумга умумий ўрта таълим ташкилотининг 9 ва 11-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади;

Техникумни сақлаш харажатларига 2025 йилда талаб этиладиган маблағлар Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. 

Техникумнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 

иқтисодиёт тармоқларида ўрта бўғин кадрларига талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ҳамда халқаро таълим дастурларини жорий қилиш орқали ташқи меҳнат бозори эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш; 

таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;

меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини қисқа муддатли касбларга ҳамда хорижий тилларга ўқитиш, бунда қисқа муддатли ўқув курсларини иш берувчилар талабига мувофиқ ташкил этиш; 

тегишли касбий таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрлаш учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш; 

ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни ҳамда олий таълим ташкилотларининг профессор- ўқитувчиларини жало этиб бориш; 

нуфузли хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида мутахассислар тайёрлаш ҳамда ўқувчиларни эгаллаган касб ва мутахассислик бўйича халқаро тан олинган касбий сертификатларини олишларига шарт-шароитлар яратиш.

ЎзА