Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
17:58 / 2022-03-17

Сенатнинг ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Мажлисда Кўкдала туманини ташкил этилишига сабаб бўлган асосий омиллар алоҳида қайд этиб ўтилди. Чироқчи туманига 1926 йилда асос солинган бўлиб, аҳолиси 420 минг кишини, умумий ер майдони 2,8 минг км2 ни ташкил этади. Бугунги кунда туманда жами 2 минг 137 та корхона, шундан 324 та саноат корхонаси мавжуд бўлиб, улар томонидан 2021 йилда 7,4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 

Шунингдек, туманда 45 мингдан ортиқ тарбияланувчиси бўлган 230 та мактабгача таълим ташкилоти, 93 мингдан ортиқ ўқувчиси бўлган 234 та умумтаълим мактаби ҳамда 8 та оилавий поликлиника фаолият юритиб келмоқда. 


Чироқчи туманида яшаётган аҳолига ижтимоий ва маиший қулайликлар яратиш ҳамда вилоятда режалаштирилаётган ўзгаришлар, урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу туманнинг бир қисмида Кўкдала туманини ташкил этиш ҳамда унинг марказини Еттитом шаҳарчаси этиб белгилаш назарда тутилмоқда. 

Бунда Чироқчи туманида истиқомат қилаётган 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари, яъни 32 та маҳаллада яшаётган қисми Кўкдала тумани таркибига ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, Кўкдала тумани таркибига 162 та саноат корхонаси ва 1 та кичик саноат зонаси (Айритом) ўтказилиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг туман саноатидаги улуши 151,9 миллиард сўмни ёки 38 фоизни ташкил этади. “Айритом” кичик саноат зонасининг 7 гектар майдонига муҳандислик-инфратузилма объектлари қурилиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. 

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Муҳтарама Комилова, ЎзА