Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкдала, Китоб, Деҳқонобод туманларида 6 та мобил гуруҳ ташкил этилади
11:36 / 2023-05-11

“Ақлвой” автобусларининг навбатдаги карвони Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарё вилоятига етиб борган “Ақлвой” автобусларининг тегишли ҳудуд вакилларига топшириш маросими такшил этилиб, автобусларни  вилоят ҳокими М.Азимов  Кўкдала, Китоб, Деҳқонобод туманларининг масъулларига  тантанали равишда топширди.    

 –  "Ақлвой” мобил гуруҳлар фаолияти мактабгача таълим соҳасида жаҳон эътирофига сазовор бўлаётган лойиҳа ҳисобланади, – деди М.Азимов. – Мобил гуруҳларни ташкил этиш мақсадида қайта жиҳозланган ISUZU НC-40 автобусларида болажонлар таълим олишлари учун барча шароитлар муҳайё. Шубҳасиз, бу олис ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлар ва қишлоқлардаги болаларга сифатли мактабгача таълим олиш имкониятини берувчи инновацион ечимдир.  

Эндиликда, Кўкдала, Китоб, Деҳқонобод туманларида 6 та ўйин майдончалари ташкил этилиб, 3 та ISUZU НC-40 автобуслари орқали ушбу ҳудудларда 6 та мобил гуруҳлари ташкил этилади. Уларда 288 нафар мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълим билан қамраб олинади.   

Маълумот учун, тажриба-синов лойиҳаси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2019-2021 йилларда мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича вилоятнинг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Кўкдала, Муборак ва Касби туманларига замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган 7 та  автобус берилган.  

Натижада вилоятнинг 7 та маҳалласида 7 та жиҳозланган майдончалар ташкил этилган ва вилоятнинг энг чекка ва олис ҳудудларидаги 396 нафарга яқин мактабгача таълимга қатнамайдиган 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.  

 

М.Қосимова,

ЎзА