French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкдa қaлқон десaнтчилaр
11:57 / 2025-08-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонида парашют билан амалий сакраш машғулотлари ташкил этилди. 

Ўғлонлар ўтган вақт давомида эгаллаган билимлари асосида 600, 1200 ва 3000 метрдан парашют билан амалий сакраб, топшириқни адо этди. Бир қарашда оддий кўринган ушбу жараёнлар давомида улар 20 дан ортиқ осондан мураккабга қараб борадиган машқларни ўзлаштирди.

[gallery-24818]

Эгнига ҳарбий либос кийиб юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашни ўзи учун шараф билган десантчилар доимий равишда жанговар шайлигини ошириб боради. Бунда албатта, Шарқий ҳарбий округининг “Шарқ” десантчилар тайёрлаш базасида соҳа мутахассислари томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Шунингдек, “Шарқ” десантчилар базаси қошида ташкил этилган “Шарқ бургутлари” жамоаси ёшлари ҳам машғулотларда иштирок этди. Мазкур жамоа аъзолари профессионал инструкторлар раҳбарлигида парашют билан сакраш бўйича амалий машғулотларни ўзлаштирадилар. “Шарқ бургутлари” аъзолари нафақат техник кўникмаларга эга бўладилар, балки жисмоний тайёргарлик, жасорат, қатъият ва жамоада ишлаш маданиятини ҳам шакллантирадилар. 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА