Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкаламзорлаштириш тадбири ўтказилди
23:50 / 2025-11-22

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги кўкаламзорлаштириш тадбири амалга оширилди. Унда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. Шаҳар ҳудуди ва филиал ёшлар боғига жами 2 000 туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилди.

Кўчатлар ҳудуднинг иқлим ва табиий шароитлари инобатга олинган ҳолда танланди. Мевали дарахтлар келгусида нафақат экологик фойда келтириш, балки ҳосил берувчи яшил майдонлар барпо этишга ёрдам беради. Манзарали дарахтлар эса шаҳар кўркини бойитиб, ташқи муҳитнинг эстетик қиёфасини яхшилайди.

Филиалнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниев таъкидлашича, лойиҳа нафақат дарахт экиш билан чекланмайди:

– "Яшил макон" лойиҳаси ёшлар орасида экологик онгни ривожлантириш, табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни уйғотиш ва шаҳар ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга қаратилган. Ҳар бир иштирокчи нафақат дарахт экди, балки атроф-муҳитни асраш ғоясини амалга оширди, – деди филиалнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниев.

Тадбир орқали ёшлар боғи ва филиал ҳудуди янада кўкаламзорлаштирилди. Шунингдек, мевали ва манзарали дарахтлар нафақат эстетик қиёфа яратади, балки келгусида талабалар ва маҳаллий аҳоли учун дам олиш, спорт ва маданий тадбирлар ташкил этиш имкониятини ҳам кенгайтиради.

Ғулом Примов, ЎзА