Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
11:59 / 2025-12-17

Бугунги кунда юртимизда кенг кўламда давом эттирилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида халқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўли бўйини кўкаламзорлаштириш мақсадида саксовул, манзарали дарахтлар, шўр ва қурғоқчиликка чидамли экинлар уруғларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар Оролбўйи минтақасида чўлланишга қарши курашиш, шамол эрозиясини камайтириш, тупроқни мустаҳкамлаш ва экологик вазиятни яхшилашга қаратилган бўлиб, бу эзгу ишни Оролбўйи инновация маркази, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда илмий ёндашган ҳолда амалга оширмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик вазиятни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиб, ўтган йиллар давомида Орол денгизининг қуриган майдонларида “Яшил қопламалар” яратиш мақсадида қарийб 2 миллион гектар майдонга саксовул ва бошқа чўл шароитига мос ўсимликлар экилди.

Бундай  ишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом эттирилиб, денгизнинг қуриган майдонларида ҳамда автомобиль йўллари бўйларининг қумли ва чўл ҳудудларида чўлга чидамли ўсимликларни экиш ишлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири