Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкаламзорлаштириш ишлари назоратга олинди
11:20 / 2025-11-05

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов раҳбарлигида Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда тегишли рўйхат асосида ҳудудларга бириктирилган вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларининг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашилди. Ишларни тўғри ва сифатли ташкил этиш, айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорига бириктирилган 4 та туманда 35 та йўналишга масъул вазирлик, идора ва ташкилотларни трактор ҳамда махсус техникалар билан тўлиқ таъминлаш вазифаларига эътибор қаратилди.

Ушбу вазифа ва топшириқларни ижросини таъминлашда ишларни дастлаб ҳудудни ёввойи ва бегона ўтлардан тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, ерларни экишга шай ҳолатга келтиришдан бошлаб, иқлим шароитига мос бўлган кўчатларни тўғри танлаш, манзарали ва мевали кўчатларни жойларга тўғри тақсимлаш борасида топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА