Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўкаламзорлаштириш ишлари давом эмоқда
16:02 / 2024-03-18

Юртимиз бўйлаб "Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ходим ва тингловчилари ҳам Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳри, шунингдек, пойтахтимизнинг Бектемир тумани Мажнунтол, Бектемир, Миришкор ва Зилола маҳаллаларидаги ҳашарда фаол иштирок этмоқда.    

Жумладан, институт Олмалиқ ўқув базасида таълим олаётган Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари Олмалиқ шаҳридаги янги қурилаётган жоме масжиди ва “Чамбил ота” МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ишларини олиб борди. 

Ҳашар давомида ҳудудлардаги йўлаклар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Ариқлар тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилди. 

Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

ИИВ Ўқув-дала маркази, институт ва унинг Олмалиқ шаҳар ўқув базаси ходимлари ва тингловчилари томонидан жойларда атроф муҳитни тоза сақлаш ва баҳор мавсумидаги ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.    

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА