French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
KOICAнинг волонтёрлик дастури доирасида онлайн семинар
17:07 / 2021-11-30

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) нинг волонтёрлик дастури доирасида ҳамкор ташкилот вакиллари билан онлайн семинар бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтган мазкур тадбирда экспертлар ва лойиҳа иштирокчилари қатнашди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш, касбий малакани ривожлантириш департаменти, хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва вилоятлардан вакиллар ҳам фаол иштирок этганини кўришимиз мумкин.

– KOICAнинг волонтёрлик дастури муҳим аҳамият касб этади, боиси, бу лойиҳа айнан икки инсон ўртасида олиб бориладиган мулоқот дастуридир, – дея таъкидлайди KOICA ваколатхонаси раҳбари Парк Сунжин. – 20 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонда волонтёрлик билан шуғулланиб келаётган кўнгилли ёшларимизни пандемия сабаб Кореяга қайтаришга мажбур бўлдик. Аммо икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик ҳар доим ижобий натижасини беришига ишонаман.

Анжуман давомида волонтёрлик дастурининг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз борди. Шунингдек, дастур доирасида амалга ошириладиган қатор истиқболли ҳаракатлар ва муҳим йўналишлар белгилаб олинди. Волонтёр ёшларнинг имкониятлари ва уларга берилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Видеоконференцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин.

<iframe width="1747" height="627" src="https://www.youtube.com/embed/Ki-UckR0jYg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>