Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
KOICA: ўқитувчилар амалий салоҳиятини ошириш ўқув дастури якунига бағишланган маросим
20:24 / 2022-06-06

2022 йил 3 июнь куни Фарғона шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг “Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқитувчиларнинг амалий салоҳиятини ошириш ўқув дастури” якунига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Фарғона касб-ҳунарга ўқитиш маркази лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу ўқув курси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги 75 нафар ўқитувчи, жумладан, республиканинг турли ҳудудларидаги 15 та Моно марказ ўқитувчилари ҳамда Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз KOICA касбга ўқитиш муассасалари устозларини ўз ичига олади.

2018-2022 йилларга мўлжалланган KOICA Фарғона касб-ҳунарга ўқитиш маркази лойиҳаси учун 9,32 миллион доллар ажратилган бўлиб, 5313 квадрат метр майдонда амалиёт биноси, маъмурий бино ва ётоқхона мавжуд. Улар ўқув  ва амалиёт жиҳозлари билан таъминланган. Бундан ташқари, дарслик, ўқув дастурлари ва марказ иш режасини ишлаб чиқиш бўйича кореялик мутахассислар билан маслаҳатлашув ўтказилган.

Ўқитувчилар дастур доирасида автомобиль, электр энергетика, ахборот технологиялари, тикувчилик ва гўзаллик каби йўналишларда бир ҳафта давомида илмий малакасини ошириб, ўқишни муваффақиятли якунлади.

[gallery-7468]

Тадбирда лойиҳа менежери Ким Еонг-Вук мазкур дастур ўқитувчилар малакасини оширишга ҳисса қўшиши ва Ўзбекистон касб-ҳунарга ўқитиш тизими нафақат Фарғона вилояти, балки бутун мамлакат бўйлаб техник мутахассисларни тарбиялаш йўлида хизмат қилишига ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, агентлик шу йил июнь ойи охиридан июль охиригача 83 нафар ўқитувчи учун назарий фанларни ўқитиш методикаси бўйича тренинг ўтказишни режалаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими салоҳиятини ривожлантириш лойиҳаси (2007-2012 йиллар)” доирасида Тошкент шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 2016 йил Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва 2018 йил Шаҳрисабз шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди. Шулардан жами 9 йўналиш, жумладан, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электроенергия/электроника, машинасозлик, пайвандлаш/сантехника, гўзаллик, тикувчилик, меҳмонхона, ахборот технологиялари ва компютер графикаси бўйича ўқитиш ташкил қилинган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги жами 171 нафар касб-ҳунар таълими ўқитувчиси малакасини янада мустаҳкамлаш мақсадида KOICAнинг амалий қобилиятларни ривожлантириш ва ўқитиш услубларини такомиллаштириш ўқув дастурларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Дарвоқе, Фарғона касб-ҳунарга ўқитиш маркази KOICA томонидан юртимизда Корея гранти ҳисобидан очилган 4-Касб таълим маркази.

ЎзА