French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна ва боқий Бухорога саёҳат
16:46 / 2024-12-18

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани хотин-қизлар етакчилари, нуронийлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари, маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва фаоллари Бухорога саёҳат учун ташриф буюрди.

Хўжайлиликлар ўз саёҳатларини “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Меҳмонларга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Меҳмонларга ушбу манзилда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликлар, хусусан, “Тоқи Миёна” дарвозасининг нафақат республикамиз ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жойга айланганлиги таъкидланди.  

Меҳмонлар кун давомида Бухоронинг тарихий-маданий ёдгорликлари хусусан, қадимий Лаби Ховуз ансамбли, қадимий тоқлар, Пойи Калон мажмуаси қолаверса, Бухоронинг эски шаҳар қисмини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилди. 

Ҳунармандлар расталари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик, кулолчилик, наққошлик, пичоқчилик каби амалий санъат устахоналаридаги қизғин иш жараёни меҳмонларда қизиқиш уйғотди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.