French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна Бухоро: халқаро фестивал давом этмоқда
15:33 / 2022-05-21

“Халқаро зардўзлик ва заргарлик” ва “Миллий каштадўзлик санъати” фестивали доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик, каштадўзлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

Тадбирда 22 давлатдан 33 нафар хорижлик ва 20 нафар ўзбекистонлик олим, шунингдек, 9 давлатдан 11 нафар мутахассис онлайн иштирок этмоқда. Мақсад халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик, каштачилик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда минтақанинг туризм салоҳиятини янада оширишдир. 

Фестиваль доирасида Бухоро шаҳридаги “Лаби ҳовуз” ансамбли майдонидан “Арк” қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик, каштачилик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, уларнинг сотуви ташкил этилган.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА