Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна Бухоро мовий рангга бурканди
09:03 / 2023-11-20

20 ноябрь – “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қабул қилинган кун. Сана муносабати билан ҳар йили 19 ва 20 ноябрь кунлари тунги вақт мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ бино Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари қўллаб - қувватланаётгани рамзи сифатида мовий ранг билан ёритилади.

Мазкур “Дунёни мовий рангга бўя” глобал акцияси ўз навбатида Жаҳон болалар кунига бағишланди. Шу тариқа Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Жаҳон болалар кунида болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи «Дунёни кўк рангга бўя» глобал кампаниясига қўшилди.

Кеча оқшом ҳам кўҳна ва боқий Бухородаги маданий мерос объектлари мовий рангдаги чироқлар ёрдамида ёритилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири