Кўҳитанг тоғ ёнбағридаги қўриқхона
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Кўҳитанг тоғ ёнбағрида жойлашган қўриқхона ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой табиий ҳудуд ҳисобланади.
Қўриқхонанинг умумий майдони 23 минг 802 гектарни ташкил этиб, шундан 12 минг 239 гектардан зиёди яшил ўсимликлар билан қопланган. Денгиз сатҳидан 850 метрдан 3 минг 137 метргача бўлган баландликларда 900 дан ортиқ турдаги ўсимликлар учрайди.
[gallery-27443]
Кўҳитанг тизмасининг энг баланд нуқтаси Айрибобо чўққиси бўлиб, унинг баландлиги 3137 метрни ташкил этади.
Қўриқхонадаги 18 турдаги ҳайвон Халқаро ТМҚИ “Қизил китоб”ига киритилган. Улар орасида морхўр (бурама шохли эчки) ва Бухоро тоғ қўйи алоҳида муҳофазага олинган ноёб турлар ҳисобланади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА