Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коҳирада уй қулаб, ҳалок бўлганлар 18 нафарга етди
12:03 / 2021-03-28

ОАВда аввал хабар қилинганидек, шанба куни Миср пойтахти Коҳира шаҳрида аҳоли истиқомат қиладиган кўп қаватли уй ағдарилиб тушиши натижасида фуқаролар қурбон бўлганди. Мамлакатда нашр этиладиган “Al-Ahram” газетаси ёзишича, шаҳарнинг шарқий қисмида юз берган ҳодиса оқибатида жон берганлар сони яна ошди. Табиийки, бундан ташқари жароҳатланганлар ҳам кўп.

Олдинги маълумотларда фалокат чоғи 8 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 24 фуқаро жабрлангани қайд этилган. Қутқарувчилар вайрона остидан одамларни қидиришда давом этяпти.

"Айни пайт бино қулаши туфайли ҳалок бўлганлар 18 нафар, ўнлаб жароҳатланганлар бор", - дейилган газетада эълон қилинган Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

“Sky News Arabia” телеканали ахборотида иншоотнинг пастки уч қаватида тикув фабрикаси ва мато сақланадиган омбор жойлашгани айтилган. Ушбу кўп қаватли уйда ҳаммаси бўлиб 100 дан зиёд фуқаро яшаган, уларнинг кўпчилиги шу корхона ишчилари. Воқеага бевосита гувоҳ бўлганлар эътирофига қараганда, йиқилишидан икки кун олдин бино девори ёрилган. Шундан сўнг айримлар хонадонларини тарк этган, бироқ аксарият яшовчилар уйларида қолишган эди.

Фожеа юз берган жойга шаҳар губернатори келиб, махсус комиссия шакллантириш бўйича кўрсатма берди. Энди мутахассислар гуруҳи ағдарилган уйга ёндоош иншоотлар ҳолатини ҳам текшириб, авария бошқа биноларга таъсир ўтказганми ёки йўқми, аниқлаб беришади.

Мамлакат бош прокурори ҳодиса сабабларини ўрганиш юзасидан зудлик билан суриштирув ўтказиш бўйича топшириқ берган.