Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Когонлик ёшлар сенатор билан учрашди
13:54 / 2023-10-07

Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлинмаси, “Бувижонлар мактаби” гуруҳи ташаббуси билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Сенатор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

– Бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига қаратилган алоҳида эътибор мужассам, – дейди сенатор, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро минтақавий вакили Абира Ҳусейнова. – Айниқса, кейин йилларда давлат раҳбари томонидан мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгаймоқда. Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, ўтган йиллар давомида ёшларга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун, давлат раҳбарининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Айниқса, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонун ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу қонун бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди. 

Тадбирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини ошириш, янги қабул қилинаётган қонунлар билан таништириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 [gallery-13901]

“Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билим савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”. Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтилган бу фикрлар сенатор ва ёшлар учрашуви мазмунига ҳамоҳанг бўлди.Ёшларга мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини тушунтирилди. Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди. 

Мулоқотда сенатор парламентнинг қонун чиқариш, назорат-таҳлил фаолияти ҳақида гапирди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари