Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Когонда 1000 бошга мўлжалланган бўрдоқичилик мажмуаси қурилди
15:00 / 2020-07-02

Бухоро вилоятида чорвачилик соҳаси ва чорва маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қатор лойиҳалар ишга туширилиб, аҳоли дастурхонига сифатли ва арзон гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб берилмоқда.


Бухоро вилоятида чорвачилик соҳаси ва чорва маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қатор лойиҳалар ишга туширилиб, аҳоли дастурхонига сифатли ва арзон гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

2020 йилда вилоятда чорвачилик йўналишида 308 миллиард сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилиши, хориждан 7 минг 760 бош наслли моллар олиб келиниши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида 25,8 минг тонна сут, минг тоннадан зиёд гўшт қўшимча ишлаб чиқарилади. Қиймати 88 миллиард сўмлик 13 та гўшт йўналишида ва қиймати 90,5 миллиард сўмлик 12 та сут йўналишида жами қиймати 178,5 миллиард сўмлик 25 та йирик чорва мажмуаси қурилади.

photo_2020-07-02_14-59-19.jpg

– Лойиҳалар доирасида 7620 бош наслли қорамоллар чет давлатлардан олиб келинади. Ушбу чорва комплексларининг барчасида қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда, – дейди Бухоро вилояти «Чорвонасл» маркази директори Носир Раҳматов. – Когон туманидаги “Ekonomy trade line” корхонаси томонидан 1000 бошга мўлжалланган бўрдоқичилик комплекси янгидан қуриб битказилди. Ушбу корхона йилига минг тоннадан зиёд гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш имкониятига эга. Ҳозирги кунда ушбу хўжаликда 300 бош маҳаллий моллар боқилмоқда.

– Жорий йилда 1600 бош гўшт йўналишидаги Ангуст моллари четдан олиб келинишини режалаштирилган, – дейди "Ekonomy trade line” корхонаси иш бошқарувчиси Уйғун Умаров. – Корхонага олиб келинган молларининг 600 боши аҳоли хонадонларига 3 бошдан шартнома асосида берилади. Шу орқали 200 та хонадон иш билан таъминланиб ўз даромадига эга бўлади.

photo_2020-07-02_14-59-21.jpg