Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
12:59 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, “Ўзсувтаъминот” шу кунга қадар бирорта йирик хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширгани йўқ, ичимлик суви етказиб бериш таннархини камайтириш бўйича бош қотирмаяпти.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни кенгайтириш мақсадида тизим раҳбарларига қатор топшириқлар берилди.

Жумладан, тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимларига эскирган насосларни янгилаш ишларини бошлаб, бу йил камида 1 мингта насосни энергия тежамкорига алмаштиришга топшириқ берилди.

 

ЎзА