Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади
12:18 / 2025-03-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Президент фармонидан мақсад:   

а) республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш; 

б) кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш; 

в) кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш; 

г) солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш этишдан иборат. 

Фармонга кўра, 2025 йилдан бошлаб барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилиши белгиланди. 

Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

а) 2025-2026 йилларда - эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида; 

б) 2026-2027 йилларда - Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида; 

в) 2027 йил ва ундан кейинги йилларда - қолган ҳудудларда.

ЎзА