Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 252 мингдан зиёд ариза қабул қилинган
15:29 / 2022-09-28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жами 252 минг 547 та ариза қабул қилинган, шундан 171 минг 165 та  ариза  ижобий ҳал этилган. 49 минг 412 та  ариза  мулкдорнинг ихтиёри билан бекор қилинган ва асослантирилган ҳолда рад этилган. 31 минг 970 таси иш жараёнида. Шундан 35 минг 171 таси нотурар, 135 минг 994 таси турар жойларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига мувофиқ эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш, яъни реализaция қилиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан ёки сотиб олинганидан ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгиланган. Шунга асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 17 минг 736 та ер участкаси давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди. 

“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган ер участкалар сони 79 минг 499 та, майдони 4 924,95 гектар, шундан ваколатли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилаётган ер участкалари сони 16 минг 445 та, майдони 1 минг  358 гектар, аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 42 минг 708 та, майдони 2 354,6 гектарни ташкил этади.  

Шунингдек аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида 16 минг 692 та, майдони 568,45 гектар, ижара ҳуқуқи асосида 26 минг 16 та, майдони 1 786,15 гектарни ташкил этади. 

Шунингдек, бугунги кун ҳолатида аукцион савдо майдончасида юқори нарх белгиланиб сотилган ер участкалари сони 5 минг 996 та, майдони 407,41 гектарни ташкил этди. Ер аукцион орқали берилган 4 минг 878 та ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган. 
 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА