Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулк объектлари ўтган йилга нисбатан 15 минг 786 тага кўпайган
14:30 / 2023-01-07

Юртимизда ер участкалари ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.  

2022 йилнинг 14 февралида Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилиниб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида 319,2 гектарга тенг 3179 та бўш ер участкаси “Yerelektron” ААТ дастурига киритилган.  

– Давлат кадастрлари палатаси томонидан эса 2682 та бўш ер участкасига ижобий хулосалар берилган бўлса, 492 та ер участкасига қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ҳамда бўш бўлмаганлиги сабабли таклифлар рад қилинган, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мансур Носиров. – Якунланган йилда “Yerelektron” ААТ дастурига киритилган бўш ер участкалардан жами 1952 та – қарийб 203,6 гектар бўш ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Шундан 557 та бўш ер участкаси юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан 20,75 миллиард сўмга реализация қилинган.  

Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) филиалларига 2022 йил давомида 1566 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 872 таси қаноатлантирилиб, 694 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилган.

– Бошқармага 531 та жисмоний ва 50 та юридик шахслардан мурожаат келиб тушган, – дейди М.Носиров. – Келиб тушган мурожаатларнинг 473 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 11 таси Бош прокуратура “Ишонч телефони” орқали, 64 таси Кадастр агентлиги ва Кадастрлар палатаси орқали йўлланган бўлса, 7 таси хотин-қизлар муаммолари бўйича ва 26 таси бошқа ташкилотлар орқали йўлланган. Мурожаатларнинг 356 таси ижобий ҳал этилиб, 225 тасига тушунчалар берилган.

Мурожаатларнинг асосий қисмини ер ажратиш, кадастр ҳужжати тайёрлаш, мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари ташкил этади.

Бугунги кунда Навоий вилояти бўйича жами 281 минг 545 та кўчмас мулк объекти аниқланган бўлиб, уларнинг 81 минг 571 таси квартира, 172 минг 637 таси якка тартибдаги турар жойлар ва 27 минг 337 таси нотурар жой объекти ҳисобланади.

– Мавжуд кўчмас мулк объектларининг 197 минг 283 тасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 84 минг 262 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар йўқлиги ёки мулк эгалари ариза бермаганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказилмаган, – дейди М.Носиров. – Шунингдек, 2022 йил давомида 3 минг 455 та якка тартибдаги турар жойлар, 5 минг 241 та квартира ва 1 минг 566 та нотурар жой объектларига кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган бўлса, 5 минг 39 та кўчмас мулк объектига манзил берилди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда кўчмас мулк объектлари сони 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 15 минг 786 тага кўпайган.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА