ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст тумани Садача маҳалласи ҳудудида “Долзарб 40 кунлик” тадбирида кўчат экиш, парвариш қилиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокими Ш. Абдураззоқов, туман ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси, “Наманганйўлкўкалам” унитар корхонаси, ижтимоий соҳа вакиллари, олим ва мутахассислар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-9443]
Семинарда Чуст туманининг табиий шароитидан келиб чиқиб, иқлимга мос кўчатларнинг янги навларини яратиш ва парвариш қилиш, кўчат экиш агротехникасини тўғри ташкил этиш, экиладиган кўчатларни касаллик ва зараркунандалардан асраш юзасидан батафсил маълумотлар берилди, дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши девони ходими, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ишчи гуруҳи аъзоси У. Пирмуҳамедов иштирок этиб, “Долзарб 40 кунлик” тадбири Наманган вилоятида намунали ташкил этилаётгани муносабати билан вилоят ҳокимига ташаккурнома топширди.
Таъкидлаш жоиз, туманда куз мавсумида 400 мингдан ортиқ мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА