English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчат экиб, сув келтирмоқ – савоб
09:38 / 2022-10-28

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида юртимизда давом этаётган “Долзарб 40 кунлик”да Жиззах вилоятининг Фориш тумани аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 28 июль кунги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

“Долзарб 40 кунлик” давомида “Лаззат кафолат” хусусий корхонаси ишчи-хизматчилари томонидан 300 гектар ерга янгидан ток кўчатлари экиш режалаштирилган, шу кунга қадар 100 минг тупдан ортиқ ток кўчат экилди.

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Қизилқишлоқ” аҳолиси эса ҳашар йўли билан шу ҳудуддаги “Таваккал ота” қабристони атрофига турли дарахт кўчатлари экиб, 1,5 километр масофадаги булоқдан тоза сув тармоғи тортилди.

– Ҳашар азалий қадриятлардан, – дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, “Фориш тонги” газетаси бош муҳаррири Рашид Каримов. – Ҳашар маҳалла аҳли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. 1 туп дарахт экиб, унга сув келтириб, кўкартирган инсон, катта савоб олади. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳар бир “Қизилқишлоқ”лик кўчат экиб, сув келтиришдек савобли ишга ҳисса қўшмоқда.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА