French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчаларни текинга ёритиш мумкин: қуёш панели ўрнатинг (+видео)
11:23 / 2024-07-23

Бу тунги Фарғона кўчалари. Чироқлар оғушидаги ёп-ёруғ Фарғона йўллари. Гўзал-а? Аммо бу гўзалликнинг нарҳи қанча туришини биласизми?

–Фарғона шаҳрида ҳозирда 22152 та кўча ёритиш чироқлари мавжуд бўлиб, улар бир кунда 4,5 минг кВт соат электр қуввати истеъмол қилади. Бир йилда эса 1,6 млн кВт соат электр қуввати керак ва унга 1,6 миллиард сўм маблағ сарфланмоқда, – дейди Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бўлим бошлиғи Икромжон Мадумаров.

Буниси эса шаҳарга туташ манзилларга элтувчи йўллар. Уларни ёритишга маблағ етмаган чоғи. Шундай қилиб, барча кўчаларимиз тунда ҳам ёруғ бўлиши маблағга, сизу-биз тўлаётган солиқдан ҳосил бўладиган бюджет маблағига боғлиқ. Аслида,  

–Биринчидан, кўчаларни ёритиб, аммо ёритиш учун сарфланаётган маблағни тежаб қолиб, бошқа ижтимоий эҳтиёжларга сарфлаш мумкин эди.  

Иккинчидан, мана бу қоронғу, қоп-қоронғу кўчалар ҳам йиллар давомида электр қуввати учун хеч қандай тўловсиз, деярли текинга ёритилиши мумкин эди. Агарда...

Агарда, биз муқобил энергия қуёш панелларидан фойдаланганимизда. Муаммонинг ечими бор йўғи шу. Бунинг учун биз биринчидан, электр қувватини фақатгина гидроэлектр станциялари, иссиқлик электр станциялари ва атом электр станциялари ишлаб чиқара олади, деган анъанавий ақлий тушунчамизни ўзгартиришимиз лозим. Чунки бутун дунёда аллақачон электр қувватини муқобил услуб – шамол ва қуёшдан олиш ривожланган.

Иккинчидан,  ҳар бир шахс, оила, мамлакат энергетика қудратини мустаҳкамлашга ҳисса қўша олади. Бунинг учун у бошланишига ўз уйи, дала ҳовлиси, кўча ва дарвозахонасини ёритиш учун қуёш панелларини ўрнатса бас. Шунда унинг манзили бепул ёруғликка эга бўлади ҳамда мамлакат электр қувватини тежаб, унинг қудратига озгина бўлсада ҳисса қўшган бўлади.  

Хўш, буни амалга ошириш мумкинми? Албатта! Сиз масалан, Қувасойга келинг. Яқинда очилган қуёш панеллари ишлаб чиқариш “BLUE CARBON” корхонаси фаолияти  билан танишинг. Бу ерда ишончли, сифатли, кафолат муддатига эга қуёш панеллари, 30 турдан зиёд электр қуввати сақлагичига  эга кўча чироқлари ишлаб чиқарилмоқда. Гап уларни уй жойимиз, қоронғу кўчаларимизга ўрнатишда қолган холос.

–Агар биз 22152 та кўча чироқларини қуёш панелларига алмаштирсак йил давомида электр қуввати сал кам 2 миллиард киловат тежалган бўлади,–дейди Икромжон Мадумаров.  

Биз бугун энергия тежамкорлигига эришишнинг кўча ёритгичларида қуёш панелларинидан фодаланиш усуллари ҳақида сўз юритдик. Электр қувватининг узлуксиз таъминотига эришиш эса бир жиҳатдан истеъмолчи, яъни сизу-бизнинг нечоғли тежамкорлигимиз, муқобил энергиядан фойдаланишимизга ҳам боғлиқлигини унутманг.

Бизни кузатиб боринг. Ҳали бу мавзуга яна қайтамиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bYVa3fqtE3U" title="Koʻchalarni tekinga yoritish mumkin: quyosh paneli oʻrnating" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (фото, видео), ЎзА