Кобулдаги террорчилик қурбонлари 110 кишига етди
Кобул аэропортида уюштирилган террорчилик қурбонлари 110 кишига етди, деб ёзмоқда РИА Новости Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги манбаларига таяниб.
Яна 1 минг 338 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Кеча Кобул аэропорти ҳудудида иккита портлаш содир этилди. Ушбу террорчилик оқибатида одамларнинг эвакуациясини таъминлаётган 13 нафар америкалик аскар ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Бу америкаликларнинг 2020 йилдан буён биринчи жанговар йўқотиши бўлди. Умуман, кечаги терактлар оқибатида 100 дан зиёд киши қурбон бўлган.