English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кобулда Россия элчихонасига тегишли машинага ҳужум уюштирилган
12:01 / 2020-12-02

1 декабрнинг кечки вақтида Россиянинг Афғонистондаги элчихонасига тегишли бўлган хизмат машинаси портлатилди, дейилади "ТАСС" хабарида.

Суриштирувлар натижасида, портлаш  қўлбола портлатувчи мослама воситасида амалга оширилганлиги аниқланди.  Теракт оқибатида элчихонанинг бир неча  ходимлари енгил жароҳат олган.

"Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида қўлбола портловчи восита ишга туширилди", - дейди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.  

Террористик ҳужум Афғонистон Миллий хавфсизлик кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамроҳлигида олиб кетилаётган элчихона автомобилига уюштирилган.

Шу муносабат билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон томонидан воқеани чуқур ўрганишни ва Россиянинг Афғонистондаги хорижий ваколатхоналари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чораларни кўришни талаб қилди.

"Россиянинг Кобулдаги элчихонаси дипломатик ваколатхонанинг шахсий таркибини ва биноларини ҳимоя қилиш даражасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга оширмоқда", дейилади элчихона баёнотида.