Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кнессет Фаластин давлати ташкил этилишига қарши овоз берди
12:16 / 2024-07-18

Исроил парламенти – Кнессет бугун Фаластин давлати ташкил қилинишига қарши резолюция учун овоз берди, деб хабар тарқатди “Times of Israel” газетаси.

Нашр ёзишича, лойиҳани 68 овоз ёқлаган, қаршилар тўққиз кишини ташкил этган. Ушбу ҳужжат, ҳатто, масала Исроил билан музокара олиб бориш йўли билан ҳал қилиниши нуқтаи назаридан ҳам, Фаластин давлати ташкил этилишини қатъий рад этади.

– Исроил Кнессети Иорданиянинг ғарбий қисмида Фаластин давлати ташкил этилишига кескин қарши, – дейилган резолюцияда. – Бу давлатимиз ва фуқароларимиз учун экзистенциал хавф туғдиради, ўзаро зиддиятни давом эттиради ва минтақани беқарорлаштиради.

2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва оддий аҳолига қарата ўт очди, 250 дан кўп кишини гаровга олди. Расмий маълумотга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлди.

Шундан сўнг Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги аҳоли манзилларига ҳужум қилишни кўзда тутган “Темир қиличлар” ҳарбий амалиётини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ қамалга олганини эълон қилиб, сув, электр энергияси, ёнилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказилишига тўсиқ қўя бошлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш идораси фикрича, уруш бошлангандан буён ҳозиргача секторда 37 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 86 мингдан зиёд инсон жароҳатланган.

Ғазо амалда жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган. Исроил ХАМАСнинг сўнгги таянчи ҳисобланган Рафоҳда ҳам қуруқликдан ҳарбий амалиёт бошлаган.