French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Клиник тадқиқотларни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
14:12 / 2025-11-21

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва халқаро амалиётларни жорий этиш йўлида мамлакатимиз қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Шу мақсадда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган учрашув клиник тадқиқотлар ва миллий тизимни такомиллаштириш бўйича мулоқот майдони бўлди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида IQVIA компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Агентлик директори Абдулла Азизов бошчилигида ташкил этилган мулоқотда фармацевтика соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, IQVIA компанияси дунё бўйлаб фармацевтика бозорини кузатиш, инновацион дориларни тадқиқ қилиш ва соғлиқни сақлаш жараёнларини оптималлаштиришда етакчи ҳисобланади

.Мулоқот давомида клиник тадқиқотларни ривожлантириш, Ўзбекистонда ушбу йўналиш бўйича ўқув дастурларини жорий этиш, GCP (Good Clinical Practice) сертификатлаштириш жараёнлари ва регулятор таҳлилини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

IQVIA томони Европа соғлиқни сақлаш маълумотлар базаси (EHDS) бўйича тажрибасини тақдим этди ҳамда уни миллий тизимга мослаштириш бўйича таклифлар берди.  

Шунингдек, клиник тадқиқотларнинг долзарб йўналишлари ва халқаро амалиётлар мисолида қиёсий таҳлил ўтказилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА