Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Клиник протоколларнинг аниқлигига жаҳон экспертлари ёрдам беради
10:59 / 2021-02-09

Суғуртали тиббиётнинг Ўзбекистонда жорий этилиши кутилаётган зарур компонентларидан бири замонавий клиник протоколларнинг мавжудлиги бўлиб, унга ҳар бир шифокор риоя этиши шарт бўлади.

Мазкур масала Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ) ўртасидаги учрашувнинг энг зарур масалаларидан бири бўлди.  

Миллий палата раиси Ровшан Изамов таъкидлаганидек, мазкур давлат тизими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан замонавий халқаро талабларга мувофиқ клиник протоколларни ишлаб чиқариш бўйича биргаликда иш олиб бориляпти. Клиник протоколлар, шифокорларни лицензиялаш ва бошқа компонентлар суғуртали тиббиётнинг асосида ётади. Бундай кенг миқёсдаги ишни амалга оширишда самарали ёрдамни тажрибали халқаро экспертлар кўрсата олишлари мумкин эди.  

Ўз ўрнида GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.  

Ўзбекистонга малакали экспертларнинг келиши ва бу ерда ишлаши билан боғлиқ харажатларнинг катта қисмини Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти ўзига олади. Бундай грантни қўлга киритиб, Миллий палата клиник протоколларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни тезлаштиришни режалаштиряпти. Бу иш 2019 йил декабрда мазкур давлат тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан имзоланган қўшма қарорга асосан амалга ошириляпти. Замонавий клиник протоколларни тезроқ ишлаб чиқиш ва қабул қилиш Ўзбекистон аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматни янги сифат даражасига кўтариш имконини беради.  

Ўзбекистонда GIZ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар орасида айнан мавжуд услубларни, тиббиёт соҳасидаги ўқув қўлланмаларни ўзгартиришни мақсад қилганлари ҳам бор. Хусусан, GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббиёт технологияларни бошқариш» лойиҳаси вакили Алия Жалмагамбетованинг тушунтиришича, бу каби ёндашув болалар жарроҳлигида, гинекологияда, урологияда ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган минимал инвазив муолажалар йўналишида амалга оширилади.  

2021 йил 1 февралда ўтказилган онлайн музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун замонавий клиник протоколларни амалга ошириш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишишга муваффақ бўлдилар.  

Шунингдек, Миллий палата ва GIZ мамлакат аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш ишларини энг яхши халқаро тажрибалар асосида замонавий тиббий инновацияларни олиб кирган ҳолда уни яхшилаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама этишни давом эттиради.  

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати