Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Клаудия” бўрони Португалияга жиддий талофат етказди
11:12 / 2025-11-15

Португалияда икки кундан бери тинмаётган бўрон йўл-транспорт ҳодисалари, кўчкилар ва дарахтлар қулашига сабаб бўлмоқда.

Таъкидланишича, табиий офат сабаб бедарак йўқолганлар бор. Мамлакат пойтахти Лиссабондан тортиб кичик шаҳарларгача сув тошқинлари кузатилмоқда

– Чоршанбадан жумагача асосан сув тошқини билан боғлиқ бўлган 2 мингдан ортиқ ҳодиса қайд этилди, - деб маълум қилди ўлка Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси миллий бошқармаси.

Айниқса, мамлакат жанубидаги Фаро ҳудудида вазият жиддий. Шунингдек, Азейто ва Сетубал шаҳарларида аҳоли уйлари ва маҳаллий бозорлар сув остида қолган.

“Euronews”нинг ёзишича, бўрон икки кишининг ҳаётига зомин бўлди, улар Лиссабон яқинидаги тошқинлар оқибатида ҳалок бўлган.

Айни пайтда Португалиянинг барча ҳудудларида кучли ёғингарчилик сабаб “сариқ огоҳлантириш” даражаси сақланиб қолмоқда. 

Ў.Алимов, ЎзА