Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучайтирилади
18:26 / 2021-10-27

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хомашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.

Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучайтирилади.

Энди очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади. Кластерларга ўғит, ёқилғи ва техника хизматлари каби масалаларни мустақил ўзлари ҳал қилиш ва уларни тўсиқсиз импорт қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, пахтачилик фермерлари ерининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ерни қайта ижарага беришда ушбу ҳудуддаги кластерга танловда устуворлик берилади.

Президент бундан буён кластерлар фаолиятини тугатиш Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилинишини таъкидлади.

ЎзА