French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластер корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди
21:50 / 2023-08-03

Кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида янги саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, ишга туширилган 10 та янги қувватдан бири Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Cluster” пахта-тўқимачилик кластерининг “Тashkent Cotton Tеxtile” масъулияти чекланган жамиятидир.

Мазкур замонавий тўқимачилик мажмуаси кластернинг йирик инвестициявий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Унинг умумий қиймати 235 миллион еврога тенг. Таркибида бешта фабрикани бирлаштирган улкан мажмуанинг биринчи босқичи доирасида 112 миллион евро миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, ип йигирув фабрикаси бунёд этилди. У ишга туширилиши туфайли 1100 та янги иш ўрни яратилди. 

— Президентимизнинг ғояси асосида қишлоқ хўжалигига кластер услуби жорий этилгач, у ўтган қисқа вақт ичида соҳанинг “драйвери”га айланди, — дейди Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси, сенатор Муртазо Раҳматов. — Сабаби, мазкур инновацион тузилма шарофати билан қишлоқ жойларида замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиб, минг-минглаб янги иш жойлари яратиляпти. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудлар экспорт салоҳияти оширишга хизмат қилмоқда. Биргина “Тashkent Cotton Tеxtile” корхонасида очилган янги иш жойлари, кластер эришаётган ютуқлар фикримиз тасдиғидир. 

“Home Textile”, яъни ўй тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур корхона йилига 33 минг тонна ҳар хил турдаги калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг 75 миллион долларлик қисми Европа давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

— Ип йигирув фабрикамиз Германия, Туркия, Швейцария, Италия каби давлатлардан келтирилган сўнгги русумдаги илғор технологик ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланган, — дейди “Тashkent Cotton Tеxtile” МЧЖ раҳбари Акбархон Баҳрамов. — Улар ёрдамида юқори сифатли, ташқи бозорда рақобатбардош калава иплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу боис хорижда маҳсулотимизга бўлган талаб ҳозирданоқ ортиб боряпти. 

Таъкидлаш керакки, умумий майдони 41 гектарни ташкил этадиган корхонада калава ип етказиб бериш билан чекланиб қолинмайди, балки пахта толаси чуқур қайта ишланиб, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барча занжири яратилади. Яъни яқин истивболда лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга оширилиб, бўяш, тўқимачилик, матони пардозлаш ва тикувчилик фабрикалари ишга туширилади. Натижада хонадон учун зарур бўлган барча турдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Улар орасида биз учун янгилик бўлган пардабоп, дастурхонбоп матолар тўқилиши режалаштирилгани, айниқса, диққатга сазовордир.  

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, яратилган иш ўринлари сони 4 610 тага етади. Унга, аввало, кластер корхонаси жойлашган Қуйи Чирчиқ туманининг Мингчинор маҳалласи ёшлари, хотин-қизлари жалб этилади. 

Демак, давлатимиз раҳбари томонидан кластерлар олдига ҳудудларда саноатни ривожлантириш  орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўйилган вазифалар изчил ижроси таъминланмоқда. 

Саид РАҲМОНОВ.