French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кластер корхоналари иқтисодиёт ривожига хизмат қилади
15:30 / 2020-10-14

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери фаолияти, бу ерда ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери фаолияти, бу ерда ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда кластер усулида пахта етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кластер амалиёти қишлоқ хўжалигида ҳосилни парваришлашдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлайдиган замонавий завод ва фабрикалар қуриш, пахта хомашёсини тўла қайта ишлашни ўз ичига олади.

Қўрғонтепа туманида ташкил этилган “Khantex Group” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ана шундай корхоналардан биридир. Кластер корхона бир неча йилдан буён фермерлар билан пахта етиштириш бўйича ҳамкорлик қилади. Кластер корхона томонидан умумий қиймати қарийб 106 миллион долларга тенг қатор ишлаб чиқариш лойиҳаларини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланган.

Корхона агро техник хизматлар кўрсатиш учун 19,7 миллион доллар маблағ ҳисобига Американинг “John Deer” ва “Case” компанияларининг замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб келган.

Ўтган йиллар давомида пахтани қайта ишлаш, йигирув цехлари ишга туширилган бўлиб, ана шу корхоналарга Швейцариянинг «Ритер» компаниясидан ва бошқа хорижий давлатлардан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Айни пайтда корхонада 500 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда.

Кейинги босқичларда мато тўқиш, бўяш, тайёр кийим-кечаклар ва сочиқ ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Умуман, кластер корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 9 минг тоннадан зиёд ип-калава, қарийб 6 миллион погона метр газлама, 10 миллион донадан ортиқ тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 1500 та иш ўрни яратилади. Корхонанинг экспорт ҳажми 40 миллион долларга етказилади.

Шунингдек, кластер негизида 2 минг тонна истеъмол ёғи, 7,5 минг тонна шрот, 5,4 минг тонна шелуха ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий ёғ-экстрация заводи ва чорва комплекси ташкил этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

– Белгиланган лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли ишга тушириш нафақат иқтисодий имкониятларимизни оширади, балки, кўплаб инсонларнинг доимий иш ўрнига эга бўлишини, уларнинг даромад ва турмуш фаровонлиги янада яхшиланишини таъминлайди, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокими янги лойиҳаларни ишга тушириш жараёнлари билан танишиб, уларни белгиланган муддатларда бажариш муҳимлиги ҳамда барча ишларни сифатли амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.

photo_2020-10-14_15-25-17.jpg

photo_2020-10-14_15-25-18.jpg

photo_2020-10-14_15-25-19.jpg