Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган овчилар қўлга тушди
Жорий йилнинг 16 апрелидан Республикамиз ҳудудларидаги дарёлар, кўллар, табиий сув ҳавзалари, коллектор ва зовурларда балиқларнинг кўпайиш мавсуми бошланиши муносабати билан ов қилишга бир муддат таьқиқ қўйилди.
Жорий йилнинг 16 апрелидан Республикамиз ҳудудларидаги дарёлар, кўллар, табиий сув ҳавзалари, коллектор ва зовурларда балиқларнинг кўпайиш мавсуми бошланиши муносабати билан ов қилишга бир муддат таьқиқ қўйилди.
Бу оралиқ муддат – балиқларнинг кўпаядиган даври ҳисобланади. Табиий ҳавзаларда балиқларга антропоген таъсир бутунлай таьқиқланади. Натижада фуқароларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жарима чоралари қўлланилади. Афсуски, фуқаролар орасида ушбу талабга бўйсунмай балиқларни овлашга жазм этиш ҳолатлари хам учраб турибди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғиждувон туман инспекцияси инспекторлари ҳамда Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 март куни “Оғитма” сув ҳавзасида ўтказилган қўшма рейд тадбирлари натижасида “Оғитма” сув ҳавзаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган. Автотранспортнинг юкхонаси кўздан кечирилганда 2 дона ёйма тўр, 17 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори, 227 дона мой балиқ ҳамда 6 дона Карас балиқлари ноқонуний овланганлиги аниқланган. Овланган балиқлар ва ёйма тўрлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олиб қўйилган. Аниқланишича, мазкур қонунбузарликни Шофиркон тумани “Ш.Ҳамроев”, “Саврак” МФЙларида истиқомат қилувчи фуқаролар содир этган.
Ҳолат юзасидан қонунбузарликни содир этган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.