Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кийиниш маданиятига оид давра суҳбати
17:03 / 2021-01-28

Нукусда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари, малакали дизайнерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Хотин-қизлар ва ёшларнинг кийиниш маданияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Мўйноқ туманида бўлиб ўтган “Нафосат” фестивали, унда тўқимачилик, тикувчилик ва дизайн соҳасида ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйган тажрибали ҳамда иқтидорли ёшлардан иборат соҳа вакилларининг иштироки, шунингдек, фестиваль доирасида ўтказилган маданий учрашувлар, миллий ва замонавий мода кўргазмалари ёш авлоднинг кийиниш маданияти ҳамда миллий анъаналарга оид билимини оширишга хизмат қилгани алоҳида таъкидланди.

[gallery-944]

Давра суҳбатида малакали мутахассис ва ёш дизайнерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикасида замонавий “Модалар уйи”ни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар