Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кийимлар орасидаги долларлар ушлаб қолинди
15:25 / 2022-07-28

Божхона органлари томонидан валюта қимматликларини турли қинғирликлар билан мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган уч нафар фуқаролар оғзаки сўровда ёнларида ҳеч қандай валюта қийматликлари йўқлигини маълум қилишган.  

Белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганда фуқаролар М.А. 20 минг, Д.Ш. 10 минг, Х.М. 10 минг жами 40 минг АҚШ долларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтаётганлиги аниқланди. Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали четга учиб кетиш мақсадида ҳаракатланган яна уч нафар фуқарога тақсимлаб берилган “Хуршид” исмли шахсга тегишли умумий қиймати 25 минг АҚШ долларини божхона чегарасидан ноқонуний равишда яшириб олиб ўтилаётганлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жорий йил давомида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 6 та ҳолатда жами 76 минг АҚШ доллари ҳамда 2 миллион Россия рублларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб чиқилишига чек қўйилди.  

М. Сулаймонов, ЎзА