Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кийим-кечак савдосига зарурат борми?
14:50 / 2020-04-21

Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали ташкил этишга рухсат берилди.

– Республика махсус комиссияси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловларнинг 10 майига қадар узайтирганлигини ҳисобга олиб, аҳоли учун бир нечта қулайликлар яратилди, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигиа ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева. – Жумладан, ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали ташкил этишга рухсат берилди. Бунда ижтимоий масофа сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурий. 

Сайёр савдо нуқталарига маҳаллалар ҳам киритилиши мумкин. Айни вақтда бу тартибни жорий қилишга эҳтиёж бор. Сабаби, ўзингизга маълумки, баҳор келиши билан аҳолининг томорқалардан фойдаланиши, унга турли экинлар экиш зарурати туғилади. Бунинг учун албатта, маҳсулот уруғлари, ерга ишлов бериш учун хўжалик буюмлари керак. Бугунги карантин даврида бу масалаларнинг энг оқилона ечими сифатида ҳудудларда мазкур маҳсулотларнинг сайёр савдоларини ташкил этишни айтиб ўтиш жоиздир.

Қайд этиш керакки, вазирлигимиз 28 мартидан бошлаб жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, “Соғлом оила — соғлом жамият” ғоясини амалга татбиқ этиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлаш, маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш мақсадида “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш” тарғибот ойлигини ўтказмоқда.

Тарғибот ойлиги доирасида юртимиздаги мавжуд 9 минг 121 та фуқаролар йиғинлари 1 910 936 та оилани ўрганди. Шу жараёнда 21 минг 260 та оилада аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этилди. 

5 758 та оилада карантин талабларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ички ишлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиология назорати ходимлари томонидан баённомалар расмийлаштирилди ҳамда огоҳлантирилди. Уларнинг айримларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига асосан тегишли чоралар кўрилган.

Бундай ўрганиш жараёнида ҳам аҳолининг сайёр савдо дўконларига зарурати борлиги маълум бўлди.