Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлик – юксалиш пойдевори
13:04 / 2026-02-19

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Жиззах вилоятида кенг қамровли маънавий-маърифий акция ташкил этилди.

Мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизматчиларини мутолаага кенг жалб этиш, улар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, бадиий адабиёт орқали ватанпарварлик, инсонийлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда вилоятда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” учун “Китобхон давлат хизматчиси” акцияси юқори савияда ўтказилди. Ташаббус хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни мунтазам ўқиш ва ўз устида ишлашга ундаш, хизмат фаолиятида маънавий баркамолликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Тадбир вилоят ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этиб, ўз билим ва мутолаа савиясини намоён этди. Қатнашчилар томонидан турли жанрдаги адабиётлар харид қилиниб, кутубхона фондига беминнат топширилди. Бу эса нафақат давлат хизматчилари, балки кенг китобхонлар жамоатчилиги учун ҳам муносиб маънавий туҳфа бўлди.

[gallery-27738]

Бугунги ислоҳотлар жараёнида давлат хизматчисининг билимли, кенг дунёқарашли ва юксак маънавиятли бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Президент қарорида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ифодаси бўлган бундай ташаббуслар хизмат самарадорлигини ошириш, жамиятда китобхонлик муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий тараққиётни таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари