Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлик борасида тавсиялар берилди
14:41 / 2024-05-08

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Биз нима учун китоб ўқишимиз керак?» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир аввалида иштирокчилар учун мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Мамлакатимизда китобхонликка, хусусан, ёшларни китоб мутолаасига рағбатлантириш борасида тинимсиз ҳаракат олиб борилаётгани, буларнинг замирида  аҳолини китобхонликка ўргатиш мақсади  мужассамлиги таъкидланди. Дарҳақиқат, илму маърифат, кенг дунёқараш, маънавий етуклик элу юрт тараққиётини, унинг тинчлиги ва фаровонлигини белгиловчи омиллардан биридир.  

– Оилада ҳам ота-оналар, катталар ўзи ўқиган китоб ҳақида ёш авлодга гапириб беришни одат қилиши муҳим, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов. – Фарзандларимиз нима ўқияпти, кимнинг қандай асарини мутолаа қиляпти? Бу билан қизиқишимиз, вақти келганда шу асар бўйича баҳс-мунозара қилишмиз керак. Китоб ўқимасликка мингта баҳонамиз бор, бироқ китоб ўқиш учун битта бўлса ҳам сабаб топайлик.  

 

Гулноза Бобоева, ЎзА