English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Китобхон Тошкент" лойиҳаси доирасида китоб дўконлари очилди
15:57 / 2025-12-11

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида "Китобхон Тошкент" лойиҳасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида пойтахтимизнинг 4 та туманида "Китобхон Учтепа", "Китобхон Шайхонтоҳур" , "Китобхон Яккасарой" , "Китобхон Олмазор" каби китоб дўконлари очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.

Ташкил этилган китоб дўконларида китобхонлар учун алоҳида қулайликлар яратилди. Дўконда махсус жойлар ташкил этилган бўлиб, бу ерда ҳар бир киши бемалол ўтириб, ўзига манзур китобни мутолаа қилиши мумкин.  

Тадбирда қайд этилганидек, келгусида дўконлар кўламини янада ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи босқичида пойтахтдаги 20 та умумтаълим мактабларига 1000 донадан китоблар ажратилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА