Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхон оналар тажрибаси оммалаштирилади
14:28 / 2022-12-19

Андижон вилояти Хўжаобод туманида "Китобхон оналар – бизнинг эъзозимизда" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Хўжаобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда китобхон оналар, отинойилар, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Давра суҳбатида китобнинг инсон ҳаёти ва жамият ривожидаги ўрни, фарзандлар тарбиясидаги аҳамияти, аёллар, айниқса, уй бекалари ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, бунда оналарнинг шахсий намуна бўлишлари хусусида атрофлича сўз юритилди.  

[gallery-10006]

Тадбирда кутубхона мутахассислари томонидан муҳаддис, фиқҳ, мантиқ, тарих бўйича йирик олим, шайх Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийнинг “Ғийбат ўзи нима?” номли китоби, асардаги тарбия, инсоний муносабатлар, ахлоқ-одобга оид фикр-мулоҳазалари ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди. Оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда китобхон оналарнинг билими, бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш, маҳаллаларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларга уларни жалб этиш, оналарнинг китоб ўқиш, оиласида фарзандларини китоб ўқишга қизиқтириш борасидаги тажрибаларини оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Якунда тадбир ташкилотчилари томонидан энг фаол, намунали китобхон оналарга эсдалик совғалари топширилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА