French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди
15:32 / 2026-01-12

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги Ёшлар марказида “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Sirdaryo IES” объектларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва объект хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Китобхон оила” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган ушбу танловда иштирок этган жамоалар  4 та шарт бўйича баҳоланди ва қизғин, муросасиз беллашувлардан сўнг ғолиблар аниқланди.

Қизғин кураш якунига кўра, 1-ўринга сазовор бўлган Шуҳратжон Ҳасановлар оиласи барча шартларда уйғунлик ва мукаммаллик кўрсатиб, билимли, китобхон оила сифатида эътироф этилди.

 

2-ўринни Мўминжон Кенжаевлар оиласи эгаллади, улар ижодий чиқишлари ва фаол иштироки билан ажралиб турди. 3-ўринни эса Расулжон Ўриновлар оиласи эгаллади. Улар китобга бўлган меҳри ва жамоавий ҳаракатлари билан нафақат ҳакамлар, балки танлов иштирокчилари эътиборини ҳам қозонишга муваффақ бўлишди.

Танлов якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири