Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобсеварлар маскани
15:24 / 2024-03-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кутубхона маркази аҳолининг маънавий дунёсини бойитиш йўлида самарали фаолият юритмоқда.  

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган марказ умумий  895 минг 620 дан зиёд китоб жамғармасига эга. Шундан 323 минг 584 адабиётнинг электрон нусхаси яратилган. Китобхонлар босма нашрлар билан бир қаторда, электрон адабиётлардан кенг фойдаланиши учун барча шароит яратилган.

[gallery-16552]

Бугунги кунда марказ хизматларидан фойдаланувчи китобхонлар сони 53 минг 890 дан зиёдни ташкил этиб, бу ерга бир кунда ўртача 900 нафар китобхон ташриф буюрмоқда.  

Ахборот-кутубхона ходимлари аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшларнинг мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратган. Мунтазам ташкил этилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, китоб кўргазмалари  ушбу мақсадга хизмат қилмоқда.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА