Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобсевар судьялар аниқланди
16:09 / 2024-07-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоят судида “Китоб – маънавият кўзгуси” танлови бўлиб ўтди.  

Суд тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилган мазкур танлов судья ва суд ходимларининг маънавияти ҳамда дунёқарашини юксалтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.  

[gallery-18504]

Танловда Фарғона вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судидан 50 нафар судья ва суд ходими иштирок этди. Уларнинг китобхонлик маданияти икки шарт бўйича баҳоланди. Биринчи шартда судья ва суд ходимлари ўзбек ҳамда жаҳон адабиёти ёзувчилари асарларининг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаб бердилар. Иккинчи шартда китобхонлар комиссия аъзолари томонидан тузиб чиқилган саволларга тезкор тарзда жавоб бериш билан билим-салоҳиятини намойиш қилишди.  

Танлов ғолиблари вилоят судининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА