ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятида мавжуд 960 та умумтаълим мактаби кутубхоналари учун “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси” (инглиз тилида), “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” (ўзбек ва рус тилида), “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” (ўзбек ва рус тилида), “Ўзбек тилининг ўқув имло луғати”, “Ўзбек тилининг имло луғати”, “Ўзбекистон тарихи” каби жами 7 турдаги 24 минг 537 дона китоб ажратилди.
[gallery-15938]
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ташкил этилган тадбирда бошқарма бошлиғи Х. Мамадиев томонидан ушбу китоблар вилоятнинг барча ҳудудларидан келган масъулларга топширилди.
Китоблар ортилган карвонлар ўз манзиллари сари йўлга чиқди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/X5IKX1_9E1o" title="Kitoblar ortilgan karvonlar Surxondaryo maktablariga yoʻl oldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА