Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетида Ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда талаба-ёшлар учун китоб кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг асарлари билан бир қаторда жаҳон адабиёти, ўзбек ва қорақалпоқ адабиётига оид сара бадиий китоблар намойиш этилди.

Тадбирда факультет талаба-ёшлари Президентимизнинг нашр этилган асарлари билан яқиндан танишиб, уларда илгари сурилган ғоялар, долзарб мавзулар ҳамда асарларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот олдилар. Шу билан бирга, сўнгги йилларда чоп этилган замонавий бадиий адабиётлар билан танишиш имконига эга бўлиб, китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилувчи адабиётлар юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур китоб кўргазмаси талаба-ёшларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда бадиий адабиётга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА