Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Китоблар карвони” Андижонда
20:23 / 2023-09-23

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг “Китоблар карвони” Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларига етиб келди.

Марҳамат тумани ҳокимлигида адабиётларни тарқатишга бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилоятида туман, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида иш олиб бораётган хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, зарур қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

– Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти томонидан 10 та мавзу бўйича тайёрланиб, чоп этилган китоблар маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари учун муҳим қўлланмадир, – дейди Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси шуъба мудири Дилдора Тожибоева. – Тақдим этилган китоблар фаолларимизга турли йўналишлардаги ишларни ташкил этиш ва самарали олиб боришга, билим ва тушунчаларини бойитишга яқиндан ёрдам беради.

[gallery-13699]

Психология фанлари доктори Ҳасанбой Абдусаматов хотин-қизлар фаолларига китобларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берди. 

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари.