Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб ва матбуот дўконлари кўпаймоқда
16:22 / 2025-10-06

Сирдарё вилоятида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва маънавий муҳитни бойитиш мақсадида амалий ишлар изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ташаббуси билан Ховос, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё туманлари ҳамда Янгиер шаҳрида замонавий  китоб ва матбуот дўконлари фаолият бошлади.

Янги савдо нуқталарида китобхонлар учун кенг танлов яратилган. Бу ерда турли йўналишдаги бадиий асарлар, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар, замонавий китоблар, шунингдек, газета ва журналларни топиш мумкин. Дўконлар нафақат китоб савдоси маскани, балки аҳоли учун маънавий мулоқот майдонига айланиши кутилмоқда.

– Маънавият ва маърифатни юксалтириш йўлида китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш энг муҳим вазифалардан бири. Шу боис туман марказларида бундай китоб дўконлари ташкил этилиб, аҳоли учун замонавий адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратиляпти, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлимининг раҳбари Мурод Ҳайитов.

Китобхонлар фикрича, “Маърифат” дўконлари билим олиш манбаи бўлиши билан бирга, ёшлар учун маънавий-ахлоқий тарбия, фикр алмашиш ҳамда маданий ҳаётдан баҳраманд бўлиш масканига айланиши мумкин.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири